Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

43-боб. Витрдаги қунут дуоси

Витр намозида қунут дуосини ўқиш вожибдир.

 

130/1. «Аллоҳумма инна настаъийнука ва настаҳдийка ва настағфирука ва натубу илайка ва ну`мину бика ва натаваккалу ъалайка ва нусний ъалайкал хойро куллаҳ, нашкурука ва ла накфурука ва нахлаъу ва натруку май йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматака ва нахша ъазабака инна ъазабакал жидда билкуффари мулҳиқ» (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг ёрдам беришингни, ҳидоят қилишингни, гуноҳларни кечишингни сўрайман. Сенга тавба қилдим, иймон келтирдим ва Сенга суяндим. Яхшиликларнинг барчаси билан Сени сифатлаймиз. Сенга шукр қиламиз, ношукрлик қилмаймиз. Сенга фожирлик қилганлардан четлашамиз. Эй Раббим, Сенга ибодат, намоз, сажда этамиз. Ва Сенинг йўлингда саъй-ҳаракат қилиб, раҳматингни умид қиламиз. Азобингдан қўрқамиз. Албатта, ҳақ азобинг кофирларга рўпара қилинувчидир.) Ибн Абу Шайба ривоятлари

 

131/2. Ҳасан ибн Али (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ алайҳиcсалом менга бир қанча калималарни ўргатдилар. Уларни мен витрда айтаман.

«Аллоҳуммаҳдиний фийман ҳадайта ва ъафиний фийман ъафайта ва тавалланий фийман таваллайта ва барик лий фийма аътойта ва қиний шарро ма қозойта фаиннака тақзий ва ла йуқзо ъалайка ва иннаҳу ла йазиллу ман валайта табарокта роббана ва таъалайт». (Маъноси: Эй Раббим, ҳидоят қилган кишиларинг қатори мени ҳидоят қил, офиятда қилган кишиларингдек мени офиятда қил, ёрдам берган кишиларингдек менга ҳам ёрдам бер. Берган нарсаларингни менга баракали қил. Ҳукм қилган нарсаларингнинг ёмонидан сақла. Сен ҳукм қилувчисан. Сенга ҳукм қилинмайди. Сенга дўст бўлган кишилар асло хор бўлмайди. Эй Раббим, Сен баракотли ва олий зотсан.) Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа, Байҳақийлар ривояти

Баъзилар Умар ибн Хаттоб (р.а.) ривоятларида келган қуйидаги дуони ўқишни яхшироқ дейишади:

«Аллоҳумма инна настаъийнука ва настағфирука ва ла накфурук ва ну`мину бика ва нахлаъу май йафжурук. Аллоҳумма иййака наъбуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка насъа ва наҳфиду наржу роҳматака ва нахша ъазабака инна ъазабакал жидда билкуффари мулҳиқ. Аллоҳумма ъаззибил кафароталлазийна йасуддуна ъан сабийлика ва йуказзибуна росулака ва йуқотилуна авлийаак. Аллоҳуммағфир лилму`минийна вал му`минат вал муслимийна вал муслимат васлиҳ зата байниҳим ва аллиф байна қулубиҳим важъал фий қулубиҳимул иймана вал ҳикмата ва саббитҳум ъала миллати Росулиллаҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва авзиъҳум ай йуфу биъаҳдикаллазий аъҳадтаҳум ъалайҳи вансурҳум ъала ъадуввика ва ъадуввиҳим илаҳал ҳаққи важъална минҳум». (Маъноси: Эй Раббим, Сендан ёрдам сўраймиз ва Сенга истиғфор айтамиз, куфр келтирмаймиз, Сенга иймон келтириб, Сенга фожирлик қиладиганлардан четланамиз. Эй Аллоҳим, Сенга сажда қилиб, намоз ўқиб, ибодат қиламиз. Ҳаракат этиб, Сенга интиламиз. Раҳматингни умид қиламиз, азобингдан қўрқамиз. Албатта, ҳақиқий азобинг кофирларга рўпара қилинувчидир. Эй Аллоҳим, Сенинг йўлингдан тўсадиган, расулларингни ёлғончига чиқарадиган ва дўстларингни ўлдирадиган кофирларни азобла. Эй Раббим, мўмин-мусулмон эркакларнинг ва мўмина-муслима аёлларнинг гуноҳларини кечир. Уларнинг ораларини ислоҳ этиб, қалбларини улфат қил, қалбларига иймон ва ҳикмат уруғларини соч. Уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам миллатларида собитқадам қил ва аҳдлашган нарсаларида Сенинг аҳдинг билан вафо қилишни уларга насиб эт. Ўзингнинг ва уларнинг душманларига қарши уларга ёрдам бер. Эй ҳақ Илоҳ, бизни улардан (яъни, нусрат берилганлардан) қил.)

Имом намозда бу дуоларни ўқиётганида, фақат ўзига хослаб эмас, балки жамоат учун қилади. Расулуллоҳ алайҳиссалом қуйидаги ҳадисларида шундай қилишга буюрганлар.

 

132/3. Савбондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қавмга имом бўлган киши дуода ўзини хослаб олмасин. Агар шундоқ қиладиган бўлса, жамоатдагиларга хиёнат қилибди», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоятлари

(Масалан, имом «гуноҳларимни кечир», демасдан, «гуноҳларимизни кечир», деб кўплик лафзида айтади. - Таржимон.)


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио