Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

35-боб. Такбири таҳримадан кейинги дуолар

Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади:

«Аллоҳу акбар кабийро, валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, важжаҳту важҳий лиллазий фатарос самавати вал-арза ҳанийфам муслиман ва ма ана минал мушрикийн, инна солатий ва нусукий ва маҳйайа ва маматий лиллаҳи роббил оламийна ла шарийка лаҳу ва бизалика умирту ва ана минал муслимийн. Аллоҳумма антал малику ла илаҳа илла анта роббий ва ана ъабдука золамту нафсий ваътарафту бизанбий, фағфирлий зунубий жамийъа, фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, ваҳдиний лиаҳсанил ахлоқи ла йаҳдий лиаҳсаниҳа илла анта, васриф ъанний саййиаҳа ла йасриф саййиаҳа илла анта, лаббайка ва саъдайка валхойру куллуҳу фий йадайка вашшарру лайса илайка ана бика ва илайка таборокта ва таъалайта, астағфирука ва атубу илайка». (Маъноси: Аллоҳ буюкларнинг буюгидир. Аллоҳга бисёр ҳамд бўлсин. Аллоҳни эртаю кеч поклаб ёд этурман. Юзимни ҳаниф ва мусулмон бўлган ҳолда еру осмонни яратган Зотга юзлантирдим. Мен мушриклардан эмасман. Албатта, намозим, қурбонлигим, тириклигим ва ўлимим оламларнинг рабби Аллоҳ учундир. Унинг бирор шериги йўқдир. Мен шуни айтишга буюрилганман ва мен мусулмонларданман. Эй Раббим, Сен маликдирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен раббимсан, мен эса, бандангман. Мен нафсимга зулм қилдим. Гуноҳларимни эътироф қилдим. Гуноҳларимнинг барчасини кечиргин, чунки гуноҳларимни Сенгина кечирасан, холос. Хулқларнинг энг яхшисига мени ҳидоят қил. Сендан бошқаси ҳидоят қила олмас. Ва мени ёмонликлардан четлатгин. Сендан бошқаси четлата олмас. Ижобат қиламан, яхшиликнинг барчаси Сенинг қўлингда. Ёмонлик эса, Сенга эмас. Мен эса, Сенинг номинг ила Сенга қайтаман. Сен баракотли ва олийсан. Сенга истиғфор айтаман ва Сенга тавба қиламан.) Муслим ривоятлари

Муҳаддислар, фуқаҳолар, саҳобалар, тобеъинлар ва улардан кейин келган мусулмон уламолар барчалари, яхшилик, ёмонлик ва фойда, зарарнинг ҳаммаси Аллоҳнинг ҳоҳиши ва тақдири билан бўлишига иттифоқ қилишган.Шунинг учун дуодаги «ёмонлик эса, Сенга эмас» деган иборани бир оз таъвил қилишга тўғри келади. Уламоларимиз жавоблари қу-йидагича бўлган. Назр ибн Шумайл, ёмонлик Сенга яқин бўлмайди, деганлар. Иккинчилари, ёмонлик Сенга кўтарилмайди, сенга фақат яхши сўзлар кўтарилади, деганлар. Учинчилари, одоб жиҳатидан Унга нисбат қилинмайди, яъни, ҳақиқатда чўчқани яратган бўлса ҳам, эй чўчқани яратувчи, дейилмай-ди-ку? Тўртинчилари эса, Сенинг ҳикматингда ёмонликка нисбат бериладиган нарса йўқдир, чунки Сен бирор нарсани беҳуда яратмайсан, дейилган.

Такбири таҳримадан кейин қуйидаги дуони ўқиса ҳам бўлади:

«Аллоҳумма баъид байний ва байна хотойайа кама баъадта байнал машриқи вал мағриб. Аллоҳумма наққиний мин хотойайа кама йунаққис савбул абйазу минад-данаси, Аллоҳумма ағсилний мин хотойайа бис-салжи вал-маи вал-барод». (Маъноси: Эй Раббим, мен билан хатоларим орасини машриқ билан мағрибнинг орасини узоқ қилганингчалик узоқ қил. Эй Раббим, оқ кийимни кирлардан тозалаганингдек, мени хатоларимдан тозала. Эй Раббим, менинг хатоларимни қор, сув ва дўллар билан юв.)

 

101/1. Оиша онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук», дер эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.)

Бу ҳадисни «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган ва заиф дейишган. Лекин Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинган худди шу лафздаги ҳадисни саҳиҳ, деб айтишган. (Бизнинг Имоми Аъзам (р.а.) мазҳабларида мана шу дуони ўқилади.-- Таржимон.)

 

102/2. Али (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга кирсалар:

«Ла илаҳа илла анта субҳанака золамту нафсий ва ъамилту суъан фағфирлий, иннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта, важжаҳту важҳий»ни охиригача ўқир эдилар». Байҳақий ривоятлари

Бу ҳадис заифдир, чунки Алидан ривоят қилган ровий Ҳорис ал-Аъварни ёлғончи эканига иттифоқ қилинган. Шаъбий, Ҳорис ёлғончи эди, деб айтган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио