Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

20-боб. Масжидга кираётганда ва ундан чиқаётганда ўқиладиган дуолар

Масжидга «Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ. Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик» (Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини оч), деб, бисмиллоҳни айтиб, ўнг оёқ билан кирилади. Чиқишда эса, аввал чап оёқ қўйилади.

 

69/1. Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳга салом айтиб, сўнг:

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин. Чиққанида эса:

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик», десин». (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.)

Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳга салом айтсин», деган лафз йўқ. Ибн Сунний бу ривоятга

«Аллоҳумма аъизний минаш шайтонир рожийм» (Эй Раббим, мени лаънати шайтондан сақла), жумласини зиёда қилганлар.

 

70/2. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар:

«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади». Абу Довуд ривоятлари

 

71/3. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирганларида ҳам, чиққанларида ҳам:

«Бисмиллаҳ, Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин» (Аллоҳ номи билан. Эй Аллоҳим, Муҳаммадга саловот ёғдир), деб айтар эдилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

72/4. Абдуллоҳ ибн Ҳасан оналаридан, оналари момоларидан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирсалар, Аллоҳга ҳамд айтиб, бисмиллаҳ, дер эдилар. Сўнгра:

«Аллоҳуммағфир лий вафтаҳлий абваба роҳматик»ни ўқирдилар. Масжиддан чиқсалар:

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба фазлик» (Эй Аллоҳим, менга фазлинг эшикларини оч), деб ўқир эдилар. Ибн Сунний ривоятлари

 

73/5. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом айтдилар: «Агар бирортангиз масжиддан чиқишни хоҳласа, иблис аскарларини чақиради. Ва асаларилар амирларининг олдида жамланишгандек, улар ҳам жамланишади. Шунинг учун масжид эшиги олдида турсангиз:

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблийса ва жунудиҳ» (Аллоҳим, мен иблисдан ва унинг аскарларидан Сендан паноҳ тилайман), деб айтинглар. Шунда шайтон зарар бермайди». Ибн Сунний ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио