Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

19-боб. Масжидга кетаётганда ўқиладиган зикрлар

67/1. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. У зот холалари Маймунанинг (р.а.) уйларида тунаб қолганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ишларига гувоҳ бўлганини айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам муаззиннинг бомдодга айтган азонини эшитдилар, сўнг намозга кетатуриб, қуйидаги дуони ўқидилар:

«Аллоҳуммажъал фий қолбий нурон ва фий лисаний нурон важъал фий самъий нурон важъал фий басорий нурон важъал мин холфий нурон ва мин амамий нурон важъал мин фавқий нурон ва мин таҳтий нурон, Аллоҳуммаътиний нуро» (Эй Раббим, қалбимда нур қил, тилимда нур қил, қулоғимда нур қил, кўзимда нур қил, орқамдан нур қил, олдимдан нур қил, устимдан нур қил, остимдан нур қил, эй Раббим, менга нур ато эт). Муслим ривоятлари

 

68/2. Билол (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга чиқсалар, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

«Бисмиллаҳи аманту биллаҳи таваккалту ъалаллоҳи ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Аллоҳумма биҳаққис соилийна ъалайка ва биҳаққи махрожий ҳаза фаинний лам ахружҳу ашаран ва ла батаран ва ла рийа`ан ва ла сумъатан, хорожту ибтиғоа марзотика ваттиқоа сахотик, ас`алука ан туъийзаний минан нар ва тудхиланий ал-жаннаҳ». (Маъноси: Аллоҳнинг исми билан. Аллоҳга иймон келтирдим. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан бошқада ўзгартириш ва қувват йўқ. Эй Раббим, сўровчилар ҳаққи ва чиқувчилар ҳаққи, мен такаббурлик, куфроналик, риёкорлик ёки овоза бўлиш учун чиққаним йўқ. Бу чиқишимдан мақсад розилигингни талаб қилиш, ғазабингдан қўрқиш, дўзахдан паноҳ тилаб, жаннатга киришни сўрашдир). Ибн Сунний бу ҳадисни заиф деганлар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио