Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

12-боб. Ҳожатхонада сўзлашиш ва зикр қилишни манъ этиш

Хоҳ яланглик-саҳрода бўлсин, хоҳ пана жойда, ҳожат чиқараётиб сўзлашиш ва зикр қилиш макруҳдир. Фақат зарурат юзасидан рухсат берилган. Баъзи биродарларимизнинг фикрича, акса урса, ҳамд айтилмайди, акса уриб, ҳамд айтганга жавоб берилмайди, саломга алик олинмайди, муаззинга ижобат қилинмайди. Чунки бу ҳолатида мусулмон киши жавобга мустаҳиқ эмас. Жавоб бериши макруҳ ҳисобланади. Аммо ҳаром эмас. Лекин акса урганида тилини қимирлатмасдан, қалби билан ҳамд айтса, зарари йўқ. Шунингдек, жимоъ пайтида ҳам айтиш безарардир.

 

58/1. Ибн Умар (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилаётганларида бир киши у зотга салом берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига алик олмадилар». Имом Муслим ривоятлари

 

59/2. Муҳожир ибн Қунфуз (р.а.) ривоят қилиб айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот бавл қилаётган эканлар. Салом бердим, у зот таҳорат қилиб бўлгунларича жавоб бермадилар. Сўнг менга узр айтиб: «Аллоҳни нопок ёки таҳоратсиз ҳолда зикр қилишни хушламадим», дедилар». Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилишган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио