Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

11-боб. Ҳожатхонага кираётганда ўқиладиган дуолар

54/1. Анас (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ ҳожатхонага кираётганларида:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис» дуосини ўқир эдилар». (Маъноси: Эй Раббим, эркак ва аёл шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.) Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари

 

55/2. Имом Термизий, Абу Довуд, Насоийларнинг ривоятларида:

«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис», деб келган.

 

56/3. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳожатхонага кираётганда бисмиллаҳни айтиш одам боласининг аврати билан жинлар кўзи орасида парда бўлади», дедилар.

Бу ҳадисни Термизий ривоят қилганлар ва: «Исноди унчалик кучли эмас», деб айтганлар. Юқорида зикр қилганимиздек, заиф ҳадисларга фазилатли ишларда амал қилинаверади. Баъзи биродарларимиз: «Бисмиллоҳ тўсилган жойда ёки саҳрода ҳам айтилаверади», дейишади. Баъзилари эса: «Аввал бисмиллоҳ, сўнг «Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубси вал хобаис» айтилади», деб айтишган.

 

57/4. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минар рижсин нажаси ал-хобийсил мухбиси аш-шайтонир рожийм», деб ўқир эдилар. (Маъноси: Эй Раббим, кир, нажас, ифлос, ифлослик қилувчи, (Аллоҳнинг даргоҳидан) қувланган шайтондан паноҳ тилайман.) Ибн Сунний ва Табароний ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио