Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

9-боб. Уйга кираётганда ўқиладиган дуолар

Манзилга кираётганда бисмиллоҳни айтиб, зикрни кўпайтириб, уйда одам бўлсин-бўлмасин, салом бериб кириш мус-таҳабдир. Аллоҳ таоло Нур сурасининг 61-оятида: «Бас, қачон уйларга кирсангизлар, бир-бирларингизга Аллоҳ ҳузуридан бўлган муборак покиза саломни айтинглар (яъни, ассалому алайкум, денглар)», деб буюради.

 

47/1. Анас (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ менга: «Эй ўғилчам, уйингга кирсанг, салом бериб кир. Бу ишинг ўзингга ва аҳли аёлингга барака келтиради», дедилар». Имом Термизий ривоятлари

 

48/2. Абу Молик Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Киши уйига кираётганида:

«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи роббина таваккална» (Эй Раббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккал қилдик), деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар. Абу Довуд ривоятлари

 

49/3. Абу Умома Боҳилийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч киши Аллоҳ таолонинг ҳимоясидадир: Аллоҳнинг йўлида ғазотга чиққан киши то шаҳид бўлиб, жаннатга киргунича ёки ўлжа-мукофотларни олиб қайтгунича; масжидга кетаётган киши ё вафот этиб, жаннатга киргунича ёки ажр-савобларни олиб (аҳлига) қайтгунича; уйига салом бериб кирган киши», дедилар. Ҳасан иснод билан Абу Довуд ривоят қилганлар.

 

50/4. Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳдан қуйидагиларни эшитдим: «Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатгаям етишдингиз», дейди». Имом Муслим ривоятлари

 

51/5. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларига кундузи қайтсалар:

«Алҳамду лиллаҳиллазий кафаний ва аваний валҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ва сақоний валҳамду лиллаҳиллазий манна ъалаййа, ас`алука ан тужийроний минан нар», деб айтар эдилар. (Маъноси: Менга бошпана бериб беҳожат қилган, мени едириб-ичирган ва кўп неъматларни инъом этган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ундан мени дўзахдан сақлашини сўрайман.) Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Имом Молик «Муваттоъ» китобларида айтишларича, киши ўзи яшамайдиган уйга кирганида:

«Ассаламу ъалайна ва ъала ъибадиллаҳис солиҳийн» (Бизга ва Аллоҳнинг солиҳ бандаларига салом бўлсин), деб айтиши мустаҳаб.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио