Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

8-боб. Уйдан чиқаётганда ўқиладиган дуолар

44/1. Умму Салама онамиз (р.а.) ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйдан чиқаётиб:

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар». (Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва то-йилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.) Абу Довуд, Термизий, Насоий, Ибн Можа ривоятлари

 

45/2. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким уйидан чиққанида:

«Бисмиллаҳи, таваккалту ъалаллоҳи ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» (Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартиришг ҳам, қувват ҳам йўқдир), деса, унга:

«Куфийта ва вуқийта ва ҳудийта» (Ҳидоят қилиндинг, шайтондан сақландинг ва ҳимоя этилдинг), дейилади ва ундан шайтон узоқлаштирилади», дедилар». Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари

Абу Довуднинг ривоятларида қуйидаги сўзлар зиёда қилинган: «Шайтон бошқа бир шайтонга: «Бир киши ҳидоят этилиб, сендан ҳимоя қилинибди. Энди аҳволинг қандай бўлади?!» дейди».

 

46/3. Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам манзилларидан чиқсалар:

«Бисмиллаҳи туклану ъалаллоҳ, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳи», деб айтар эдилар». (Маъноси: Аллоҳ номи билан. Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқдир.) Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио