Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

75-БОБ ОТА-ОНАСИ ВАФОТ ЭТИБ КЕТГАН ЕТИМНИ ҚАРАМОҒИГА ОЛИШНИНГ ФАЗЛИ

133. Умму Саъийд бинти Мурра Феҳрий отасидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен ва етимнинг кафил жаннатда худди ушбу иккиси кабидир. Ёки бу билан бу кабидир», дедилар».

Суфён ўрта ва бошмалдоқдан кейинги бармоқ ҳақида шак қилди.

134. Ҳасан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Умар қачон овқат еса, ҳузурига бир етим ҳозир бўларди. Бир куни у таом келтиришни буюрди. Етимни ҳам таклиф қилиб, уни топа олмади. Ибн Умар еб бўлганда у келди.

Ибн Умар унга ҳам таом келтиришни буюрди. Овқат қолмаган эди. Талқон билан асал келтирилди. Шунда ибн Умар розияллоҳу анҳу:

«Мана булардан ол, Аллоҳга қасамки, сен камчиликка учрамадинг», деди.

Ҳасан: Аллоҳга қасамки, Ибн Умар ҳам камчиликка учрамади, дейди.

135. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен ва етимни кафилликка олган жаннатда мана бундаймиз», дедилар ва кўрсаткич ҳамда ўрта бармоқларини бирлаштирдилар».

136. Абу Бакр ибн Ҳафс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ дастурхонида етим бўлмаса, таом емас эди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио