132. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Олдимга икки етим қизини олиб бир аёл кириб келди. Бир нарса беринг, деб сўради. Лекин олдимда битта хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Мен ўша хурмони аёлга бердим. Аёл хурмони иккига бўлиб, қизларига биттадан берди. Сўнг ўрнидан туриб, чиқиб кетди.
Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар. Бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Шунда у Зот:
«Ким мана шундай қизларга валий бўлса ва уларга яхшилик қилса, алар унинг учун дўзахдан парда (тўсиқ) бўлади», дедилар».
|