Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

47-БОБ БОЛА КЎЗНИНГ ҚОРАЧИҒИ

87.            Абдурроҳман ибн Жубайр ибн Нуфайр ўз оталаридан ривоят қилади:

«Бир куни Миқдод ибн Асваднинг олдида ўтирган эдик. Бир киши ўтиб қолди ва:

«Бу кўзлар қандай яхши кўзлар-а! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган кўзлар бу!… Аллоҳга қасамки, бизнинг кўзларимиз ҳам шу кўзлар кўрган нарсани кўрган бўлса эди. Сен ҳозир бўлган нарсаларга биз ҳам ҳозир бўлсак эди», деди.

Бундан у (Миқдод ибн Асвад) ғазабланди.

Мен ажабланиб қолдим. Чунки яхши, чиройли гаплар айтилаётган эди. У ҳалиги одамга қараб:

«Аллоҳ таоло кишига ғойиб қилган нарсани орзу қилиб нима қилади? Агар ўша пайтларда бўлганингда нима бўлишни ўзи билмайсан.

Аллоҳга қасамки! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кўп одамлар бўлган. Лекин кўпини Аллоҳ таоло тумшуғидан тортиб жаҳаннамга туширди. Улар у кишининг даъватига ижобат қилмадилар ва тасдиқламадилар.

Ундан кўра Аллоҳ азза ва жаллага Ўзини танитгани учун ва Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани тасдиқлайдиган қилиб қўйганига ҳамд айтмайсизларми?! Бошқалар туфайли балодан қутилдингиз.

Аллоҳга қасамки! Ҳеч бир Пайғамбар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар қилиб юборилган вақтларидагидек шиддатли пайтда келмаган. Дин йўқ пайт эди. Жоҳилият даври эди. Одамлар бутларга чўқинишдан афзал ибодат йўқ, деган тасаввурда эдилар.

Ана шу вақтда У зот фурқон билан келиб, у билан ҳақ ва ботилнинг орасини ажратдилар. У ила ота билан бола орасини ажратдилар. Ҳатто одам отаси, боласи ака-укасини кофир ҳолда кўрарди. Аллоҳ таоло Ўзи ҳоҳлаган одамларнинг қалб қулфини иймон билан очди. У агар ҳалок бўлсалар, улар дўзахга тушишини биларди. Кўзи қувончга тўлмас эди. У ўз маҳбубини дўзахдалигини биларди.

У Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Эй Роббимиз! Бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қорачиғимизни – кўзимизга қувонч бўладиган нарсани бергин», дегани шу эканини ҳам биларди» - деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио