Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ХУЛОСА 41-БОБ БИР ЁКИ ИККИ ҚИЗ БОҚҚАН КИШИ

76. Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар».

77. Шурҳабил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Бир мусулмон кишига иккита қиз берилган бўлса ва у киши қизларига гўзал тарбия берса, бу икки қиз албатта уни жаннатга киритади», деганларини эшитган эканлар».

78. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг учта қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, раҳм-шафқат қилса, ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади», дедилар».

Шунда қавмнинг ичидан бир одам:

«Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?» деди.

«Иккита бўлса ҳам», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио