33-БОБ
ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАСИНИ УЗУВЧИНИНГ БУ ДУНЁДАГИ УҚУБАТИ
67. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло уқубатини бу дунёда тезлатиб ва охиратга ҳам олиб қўядиган гуноҳларнинг энг лойиғи қариндошлик алоқасини узиш, иккинчиси бағий», дедилар».