Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

32-БОБ ҚАРИНДОШЛИК АЛОҚАСИНИ УЗГАННИНГ ГУНОҲИ

64. Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмайди», дедилар».

65. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Раҳм Роҳмандан олинган. У: Эй Роббим! Менга зулм қилинди. Эй Роббим! Мен кесилдим. Эй Роббим! Мен… Мен… дейди.

«Сен кесганни кесишимдан, сенга силаи раҳм қилганга мен ҳам силаи раҳм қилишимдан рози бўласанми?» дейди У зот», дедилар».

66. Саъийд ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайранинг ёш болалар ва эси пастлар ишбоши бўлиб қолишидан паноҳ сўраганини эшитдим.

Саъийд ибн Самъон айтади:

«Менга Ибн Ҳасана Жуҳаний хабар берди. У Абу Ҳурайрага:

«Бунинг белгиси нима?» деган экан.

«Қариндошлик алоқаси узилиши, иғвогарга итоат қилиниши ва муршидга осийлик қилиниши», деди у».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио