42. Саъд ибн Ибодур Розақийдан, у отасидан:
«Мадийнанинг масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб қолди. Мажлисга етиб келганда, бурилиб қаради ва уларга қараб туриб икки уч марта:
«Нима истайсан?! Амр ибн Усмон! Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақ ила юборган Зот ила қасамки! Аллоҳ азза ва жалланинг китобида икки марта: Отангга яхшилик қилганни узма, ўша ила нуринг сўниб қолмасин», дейилган», деди».
|