29. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бағий ва қариндошлик алоқасининг узишчалик эгасига тез уқубат етказишга ва қолганини охиратга сақлаб қўйишга сазовор гуноҳ йўқ», дедилар».
30. Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудн ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Зино, ароқхўрлик, ўғрилик ҳақида нима дейсизлар?» дедилар.
«Аллоҳ ва Расули билгувчи», дедик.
«Булар фоҳиша ишлардир. Уларнинг уқубати бор. Сизларга гуноҳи кабираларнинг каттасини айтиб берайми? Аллоҳ Азза ва Жаллага ширк келтириш ва ота-онага оқ бўлиш, дедилар-да, ёнбошлаб ётган эдилар, ўрниларидан тик туриб, ўтирдилар ва ёлғон гап айтмоқлик», дедилар».
|