27. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши ота-онасини сўкиши гуноҳи кабиралардандир», дедилар.
«Қадай қилиб сўкади?» дейишди.
«Бир одамни сўкади. У эса, анинг ота-онасини сўкади», дедилар».
28. Урва ибн Иёздан хабар берилади:
«У Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳунинг «Аллоҳ таолонинг ҳузурида катта гуноҳлардан бири киши ота-онасига сўкиш олиб беришидир», деганини эшитган экан.
|