Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

6-БОБ. ОТА-ОНАНИ МУКОФОТЛАШ

10.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бола ҳар қанчалик ота-онасига яхшилик қилса ҳам, уларнинг қилган яхшилигини қайтара олмайди. Илло уни қул ҳолида топса-ю, сотиб олиб, озод қилса, бундан мустасно», дедилар».

11. Абу Бурда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Отамнинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим, у Ибн Умарни кўрган эканлар. Яманлик бир одам орқасига онасини кўтариб олиб, байтуллоҳни тавоф қилаётган экан. У:

«Мен онамнинг мингган ювош туясиман,

Уловлари чарчаса ҳам, чарчамасман», деган шеърни айтар эди. Сўнгра у:

«Эй Ибн Умар! Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деди.

«Йўқ! Бир марта эмизгани ҳаққини ҳам», деди.

Кейин Ибн Умар тавоф қилди. Мақомга бориб, икки ракъат намоз ўқиди-да, сўнгра:

«Эй Ибн Абу Мусо! Ҳар икки ракъат ўзидан олдин ўтганнинг каффорати бўлади», дедилар».

«Эй Ибн Умар! Онамнинг ҳаққини адо қилдимми?» деб савол берди.

«Йўқ! Бир марта эмизгани ҳаққини ҳам», деди.

12. Абу Муррадан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайрани Марвон ўз ўрнига қўйиб кетар эди. Унинг уйи Зулҳулайфада эди. Онаси бир уйда, у бир уйда яшар эди. У уйидан чиқмоқчи бўлса, онасининг эшиги олдига бориб:

«Ассалому алайкум, онажон! Ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!» дер эди. Онаси ҳам:

«Ва алайка, ўғилгинам! Ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!» дер эди.

«Сизга мени кичиклигимда тарбиялаганингиз учун Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» дер эди.

«Сенга ҳам менга катталигимда яхшилик қилганинг учун Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!» дер эди онаси.

Кейин уйга кирмоқчи бўлса ҳам шундай қилар эди».

13. Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб ҳижрат учун байъат қилмоқчи бўлди. У ота-онасини йиғлаган ҳолда қолдириб келган эди. У Зот:

«Ота-онангнинг ҳузурларига қайтгин, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, худди шундай қилиб кулдиргин», - дедилар».

14. Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:

«Умму Ҳонеъ бинти Абу Толибнинг мавлоси Абу Мурра унга хабар беришича, у Абу Ҳурайра билан уловга миниб унинг Ақиқдаги ерига борган экан. У ерига етиши билан баланд овозда:

«Ассалому Алайки ва роҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Онажон!» деб қичқирди.

«Ва алайкассалому ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу!» деди.

«Сизга мени кичилигимда тарбия қилганингиз учун Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», деди.

«Сенга ҳам менга катталигимда яхшилик қилганинг учун Аллоҳ яхши мукофот берсин!» деди онаси».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио