1110. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Яҳудийлардан баъзи одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Ас-Сому алайкум», деб салом беришди. У зот:
«Ва алайкум», дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳо (ғазабланиб):
«Нима деганларини эшитмадингизми?» деди.
«Эшитдим. Жавоб ҳам бердим. Бизники қабул, уларники қабул эмас», дедилар».
|