1109. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Рум подшоҳи Ҳирақл Абу Суфён ибн Ҳарбга бир одам юборди. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Диҳятул Калбий орқали Бусро улуғига юборган мактубларини олиб келишга амр қилди. Бас, уни Ҳирақлга берди. У ўқиди.
Унда «Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳнинг бандаси ва Расули Муҳаммаддан, Румнинг улуғи Ҳерақлга. Ҳидоятга эргашганларга саломлар бўлсин. Аммо баъд:
Мен сени Ислом чақириғига даъват қилурман. Мусулмон бўл, саломат бўласан. Аллоҳ сенинг ажрингни икки марта берур. Агар юз ўгириб кетсанг ал-Ерисийиннинг гуноҳи сенга бўлур.
«Эй, аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг» дан «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар»гача ёзилган эди».
|