Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

507-БОБ. УЙИГА САЛОМ ИЛА КИРГАН КИШИНИНГ ФАЗЛИ

1094. Сулаймон ибн Ҳабиб Муҳорибийдан ривоят қилинади:

«У Абу Умомадан қуйидагиларни эшитган экан:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч тоифани Аллоҳ зиммасига олган. Яшаса, кифоя қилинади. Ўлса жаннатга киради. Ким уйига салом ила кирса, Аллоҳ унга зоминдир. Ким масжидга чиқса, Аллоҳ унга зоминдир. Ким Аллоҳнинг йўлида чиқса, Аллоҳ унга зоминдир», дедилар».

 

1095. Абу Зубайрдан ривоят қилинади:

«У Жобирдан қуйидагини эшитган экан:

«Агар аҳлингнинг олдига кирсанг, Аллоҳнинг ҳузуридан, муборак ва пок салом бер», деди.

Буни «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди ўзидек жавоб беринг» деган қавли вожиб қилган деб биламан, деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио