Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

506-БОБ. ҲОВЛИЛАРГА НАЗАР СОЛИШ

1089. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кўз кирган бўлса, изн йўқ», дедилар».

 

1090. Муслим ибн Назийрдан ривоят қилинади:

«Бир киши Ҳузайфадан изн сўради ва ичкарига мўралаб туриб:

«Кираверайми?» деди.   Шунда Ҳузайфа:

«Кўзинг кириб бўлди. Аммо кетинг кирмади», деди».

 

1090. Бир киши:

«Онамдан ҳам изн сўрайман-ми?» деди.

«Изн сўрамасанг, ўзингга ёмон нарсани кўрасан», деди.

 

1091. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларига келиб, эшикнинг тирқишидан мўралади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камоннинг ўқиними ёки учи ўткирланган оддий чўпними олиб, аъробийга ўқталдилар, кўзини ўйиб олгудек ҳаракат қилдилар. У кетди. Шунда У зот:

«Агар жойингда турганингда, кўзингни ўйиб олардим» дедилар».

 

1092. Аммор ибн Саъд Тужайбийдан ривоят қилинади:

«Умар Хаттоб розияллоҳу анҳу:

«Кимки ўзига изн берилишидан аввал уйнинг бир саҳнига кўзи тўлиб қараса, фосиқ бўлибди», деди».

 

1093. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Савбондан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон кишига ҳалол эмас; бировнинг уйи ичига изн беришдан олдин рухсатсиз назар солиш, агар буни қилса, батаҳқиқ кирган бўлади, қавмга имом бўлиб  тамомлашдан олдин уларни қўйиб фақат ўзига дуо қилиш; таҳорати танг бўлиб турганда, енгиллаб олмасдан намоз ўқиш».

Абу Абдуллоҳ, бу бобда ривоят қилинган энг саҳиҳ ҳадис шудир, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио