1000. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уловдаги пиёдага, пиёда ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар».
1001. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кичик каттага, пиёда ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар».
|