998. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Отлиқ пиёдага, пиёда ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар».
999. Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Отлиқ пиёдага, пиёда турган кишига, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар».
|