992. Абдурроҳман ибн Шибл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтаётганларини эшитдим:
«Уловдаги пиёдага, пиёда ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом берсин. Ким саломга алик олса, ўзига фойда. Алик олмаса, унга ҳеч нарса йўқ».
993. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Уловдаги пиёдага, пиёда ўтирганга, озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.
994. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Икки пиёда учрашиб қолса, ким олдин салом берса, ўша афзал бўлади».
|