991. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир» дедилар.
«Улар қайсилар?» дейилди.
«Қачон учратсанг, унга салом бер; даъват қилса, ижобат қил; насийҳат сўраса, насийҳат қил; акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, ташмийт қил; касал бўлса, зиёрат қил; вафот этса, жанозасида иштирок эт», дедилар».
|