882. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан фолбинлар ҳақида сўрашди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улар ҳеч нарса эмас», дедилар.
Шунда улар:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Лекин бир нарсани гапирсалар ҳақ ҳам бўлади!?» дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Тўғриси бир оғиз сўз бўлади. Шайтон олиб қочиб, ўз оғайнисига (фолбинга) товуқ қақағлагандек қилиб айтиб кетади. Бас, ўша битта тўғрига улар юзта ёлғонни қўшадилар», дедилар».
|