880. Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ибн Умар боласини лаҳнга йўл қўйгани учун урар эди».
881. Абдурроҳман ибн Ажалон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу икки ўқ отаётган кишининг олдидан ўтди. Улардан бири бошқасига
«Асабту!» деди.
Шунда Умар:
«Лаҳннинг бузуғи, ўқ отишнинг бузуғидан ёмондир», деди».
|