Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

382-БОБ. КАЛОМ КАБИ ШЕЪРНИНГ ҲАМ ЯХШИ-ЁМОНИ БЎЛАДИ

864. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Баъзи шеърларда ҳикмат ҳам бўлади» дедилар».

 

865. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шеър ҳам калом кабидир. Унинг яхшиси каломнинг яхшиси каби, ёмони каломнинг ёмони каби», дедилар».

 

866. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Шеърнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам бор. Яхшисини олгин, ёмонини қўйгин. Мен Каъб ибн Моликнинг шеъридан бир қанча шеърларни ривоят қилганман. Уларнинг ичида қирқ байтли бир қасида ҳам, ундан камроғи ҳам бор эди».

 

867. Миқдом ибн Шурайҳ розияллоҳу анҳу отасидан ривоят қилади:

«Мен Оишага:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор шеърдан мисол келтирармидилар?» дедим.

«Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг шеърларидан мисол келтирар эдилар:

«Сенга ўзинг билмаган хабарларни келтирур», деди».  

 

868. Асвад ибн Сарийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен шоир эдим. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Мен Роббимни мадҳ этдим» дедим.

«Билиб қўй! Роббинг ҳамдни хуш кўради», дедилар.  Менга бундан бошқани зиёда қилмадилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио