Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

381-БОБ. ШЕЪРДА ҲАМ ҲИКМАТ БЎЛАДИ

856. Холид ибн Кийсондан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Умарнинг ҳузурида эдим. Шунда Иёз ибн Ҳайсама ўрнидан туриб:

«Эй Форуқнинг ўғли! Сенга ўз шеърларимдан айтиб берайми?» деди.

«Ҳа! Фақат яхшисини айт», деди.

У шеър ўқишни бошлади. Ибн Умарга ёқмаган жойга келганда унга «Тўхта!» деди».

 

857. Қатодадан, у Мутрофдан эшитган, ривоят қилинади:

«Имрон ибн Ҳусойн билан Куфадан Басрагача ҳамроҳ бўлиб бордим. Қаерга борсак, менга шеър айтганини эшитдим. «Таъризда ёлғондан қутулиб қолиш бор», дер эди».

 

 

858. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, баъзи шеърда ҳикмат бор», дедилар».

 

859. Асвад ибн Сарийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга:

«Ё Аллоҳнинг Расули! Мен Роббим Азза ва Жаллани кўп ҳамдлар билан мақтадим», дедим.

 «Билиб қўй. Албатта, Роббинг ҳамдни яхши кўради» дедилар. Бошқа гап айтмадилар».

 

860. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир одамнинг қорни шеър билан тўлганидан кўра, ичини ейдиган йирингга тўлгани яхши», дедилар».

 

861. Асвад ибн Сарийъдан ривоят қилинади:

«Мен шоир эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:

«Мен Роббимни мадҳ этган шеърларимдан сизга ўқиб берайми?» дедим.

«Албатта Роббинг мадҳларни яхши кўради», дедилар. Бундан бошқа менга гап айтмадилар».

 

862. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳассон ибн Собит Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мушрикларни ҳажв қилишга изн сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менинг насабим қандай бўлади?» дедилар.

«Сизни уларнинг ичидан хамирдан қил суғургандек қилиб суғуриб оламан», деди».

«Ё Аллоҳнинг Расули, менга Абу Суфён ҳақида рухсат беринг», деди».

«Менинг у билан  қаробатим не бўлур?» дедилар у зот.

«Сизнинг икром этган зот ила қасамки, албатта, сизни улардан қилни хамирдан суғуриб олгандек суғуриб оламан», деди ва:

«Албатта, Оли Ҳошимнинг улуғлиги чўққисидир

Бинти Махзум ўғиллари ва отангиз Абдуллоҳдир»

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳассон ибн Собитга, уларни ҳажв қил, ёки улар ила ҳажвлашиш, Жаброил сен билан», деганларини эшитдим».

Муслим ривоят қилган.

 

863. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади:

«Оишанинг ҳузурида Ҳассонни сўкдим. Шунда у:

«Уни сўкма! Ахир у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳимоя қилар эди», деди».

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қурайшни ҳажв қилинглар. Бу уларнинг устидан камон ўқи ёғдиргандан кўра шиддатлироқдир», дедилар ва Ибн Равоҳага одам юбориб, уларни ҳажв қил, дедилар. У ҳажв қилиб, уддалай олмади. Сўнгра у зот Каъб ибн Моликка, кейин Ҳассон ибн Собитга одам юбордилар. У зотнинг олдиларига кирганда Ҳассон:

«Батаҳқиқ, сизларга ушбу думи ила уриб турган арслонга мурожаат қилиш вақтингиз келди», деб тилини чиқариб қимирлата бошлади. Сўнгра у:

«Сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки, мен уларни тилим билан терини ошлагандек ошлаб ташлайман!» деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шошилма! Абу Бакр қурайшликлар ичида уларнинг насабларини энг яхши биладигани. Албатта, уларнинг ичида менинг ҳам насабим бор. У сенга менинг насабимни чиқариб берсин», дедилар. Ҳассон унинг олдига бориб келди ва:

«Ё Аллоҳнинг Расули, батаҳқиқ, у менга сизнинг насабингизни чиқариб берди. Сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки, албатта, сизни улардан қилни хамирдан суғургандек суғуриб оламан», деди.

«Модомики, Аллоҳ ва У зотнинг Расулини ёқлар экансан, сени Руҳул қудус қўллаб турур», дедилар.

Шунда Ҳассон розияллоҳу анҳу деди:

«Муҳаммадни ҳажв қилдинг. Мен жавоб бердим.

Бунинг мукофоти Аллоҳдан бўлур деб билдим.

Отам, унинг отаси ва менинг обрўим ҳаммаси, ҳа.

Муҳаммаднинг обрўсини сиздан соқловчи бўлса.

Болаларим азасин тутай, агар  устингизга уларни

Кўрмасангиз Кадо икки тарафидан ғаротларини.

Улар учар отлар ила ўзишарлар ҳужумда.

Қонга ташна ўткир найзалари елкада.

Тулпорларимиздан тинмай тер оқар.

Аёллар уларга тинмай хамрлар суртар.

Агар бизни тек қўйсангиз, умра қилинур.

Фатҳ бўлиб, орадаги пардалар очилур.

Ундоқ бўлмаса, сабр қилинг бир кунда.

Азиз қилур Аллоҳ, кимни истаса унда.

Аллоҳ деди: Расул қилдим бир бандани.

Ғубори йўқ ҳаққа бошлар ул ҳаммани.

Аллоҳ деди: Ҳозирладим бир лашкарни.

Истаклари тўқнашув бўлган ансорларни.

Ул йўлиқар ҳар куни турли адувдан.

Сўкиш бўлсин, қитол ёки ҳажвдан.

Сиздан ким Расулуллоҳни ҳажв этса бир.

Ёки мадҳ этса, ёхуд нусрат этса барибир.

Ичимизда Расулуллоҳ ва Жиброил бордир.

Ва Руҳул қудус ҳам, унга тенг йўқ ҳеч бир».

Оиша айтди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ҳассон уларни ҳажв қилди, шифо берди ва шифо топди», деганларини эшитдим».

Муслим ва Бухорий ривоят қилган.

«Қурайшни ҳажв қилинглар. Бу уларнинг устидан камон ўқи ёғдиргандан кўра шиддатлироқдир», дедилар».

«Ибн Равоҳага одам юбориб, уларни ҳажв қил, дедилар».

«У ҳажв қилиб, уддалай олмади».

«Сўнгра у зот Каъб ибн Моликка, кейин Ҳассон ибн Собитга одам юбордилар».

«У зотнинг олдиларига кирганда Ҳассон:

«Батаҳқиқ, сизларга ушбу думи ила уриб турган арслонга мурожаат қилиш вақтингиз келди», деб тилини чиқариб қимирлата бошлади».

«Сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки, мен уларни тилим билан терини ошлагандек ошлаб ташлайман!» деди».

«Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шошилма! Абу Бакр қурайшликлар ичида уларнинг насабларини энг яхши биладигани. Албатта, уларнинг ичида менинг ҳам насабим бор. У сенга менинг насабимни чиқариб берсин», дедилар».

«Ҳассон унинг олдига бориб келди ва:

«Ё Аллоҳнинг Расули, батаҳқиқ, у менга сизнинг насабингизни чиқариб берди. Сизни ҳақ ила юборган зотга қасамки, албатта, сизни улардан қилни хамирдан суғургандек суғуриб оламан», деди».

«Модомики, Аллоҳ ва У зотнинг Расулини ёқлар экансан, сени Руҳул Қудус қўллаб турур», дедилар».

Шунда Ҳассон розияллоҳу анҳу деди:

«Муҳаммадни ҳажв қилдинг. Мен жавоб бердим.

Бунинг мукофоти Аллоҳдан бўлур деб билдим.

Отам, унинг отаси ва менинг обрўим ҳаммаси, ҳа.

Муҳаммад обрўсини сиздан соқловчи бўлсин, ҳа.

Болаларим азасин тутай, агар  устингизга уларни

Кўрмасангиз Кадо икки тарафидан ғаротларини.

Улар учар отлар ила ўзишарлар ҳужумда.

Қонга ташна ўткир найзалари елкада.

Тулпорларимиздан тинмай тер оқар.

Аёллар уларга аста хамрлар суртар.

Агар бизни тек қўйсангиз, умра қилинур.

Фатҳ бўлиб, орадаги пардалар очилур.

Ундоқ бўлмаса, сабр қилинг, бир кунда.

Азиз қилур Аллоҳ, кимни истаса унда.

Аллоҳ деди: Расул қилдим бир бандани.

Ғубори йўқ ҳаққа бошлар ул ҳаммани.

Аллоҳ деди: Ҳозирладим бир лашкарни.

Истаклари тўқнашув бўлган ансорларни.

Ул йўлиқар ҳар куни турли адувдан.

Сўкиш бўлсин, қитол ёки ҳажвдан.

Сиздан ким Расулуллоҳни ҳажв этса бир.

Ёки мадҳ этса, ёхуд нусрат этса барибир.

Ичимизда Расулуллоҳ ва Жиброил бордир.

Ва Руҳул Қудус ҳам, унга тенг йўқ ҳеч бир».

«Оиша айтди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ҳассон уларни ҳажв қилди, шифо берди ва шифо топди», деганларини эшитдим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио