853. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг хурмо боғимизда - Абу Толҳанинг боғида - эдилар У Зот қазои ҳожатга юрдилар. Билол ортларидан чеккароқда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икром қилган ҳолда борар эди.
Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрнинг ёнидан ўтдилар. Билол ҳам етиб келгунча кутиб турдилар. Сўнг:
«Ҳой Билол! Мен эшитган нарсани сен ҳам эшитяпсанми?» дедилар.
«Ҳеч нарса эшитмаяпман», деди.
«Қабр эгаси азобланяпти», дедилар.
Унинг яҳудий экани билинди”.
|