850. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:
«Ё Аллоҳнинг Расули! Аёлларингизга куня бердингиз, менга ҳам куня беринг», дедим.
«Опангнинг ўғли Абдуллоҳ билан кунялан», дедилар».
851. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳо:
«Ё Аллоҳнинг Набийси! Менга куня бермайсизми?» деди.
«Ўғлингнинг кунясини ол», дедилар. Яъни, Абдуллоҳ ибн Зубайрни. Бас, у киши «Умму Абдуллоҳ дея куняланар эди».
|