Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ 367-БОБ. ЗАҲМ ДЕГАН ИСМ ҲАҚИДА

829. Башир ибн Наҳийк розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келдилар ва:

«Исминг Нима?» дедилар.

«Заҳм», дедим.

«Йўқ, сен Башийрсан!» дедилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга юриб бораётсак:

«Эй Хасосийнинг ўғли! Аллоҳга қандай гинанг бор? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юрибсан», дедилар.

«Ота-онам сизга фидо бўлсин. Аллоҳга ҳеч қандай гинам йўқ. Ҳамма яхшиликларга эришдим», дедим.

У зот мушрикларнинг қабрлари ёнидан ўтаётиб:

«Анавулардан кўп яхшиликлар ўтиб кетди», дедилар.

Сўнг мусулмонларнинг қабрлари ёнидан ўтаётиб:

«Мана булар жуда кўп яхшиликларга эришдилар», дедилар. Сибтия деб аталадиган кавуш кийган киши қабрлар орасида юрган экан. У зот: «Ҳов ковуш кийган! Ковушларингни ташла!» дедилар. У киши ковушларини ечди».

 

830. Убайдуллоҳ ибн Иёддан, у отасидан ривоят қилинади:

«Башийрнинг аёли Лайлодан Башийр ибн Хасосадан ҳадис ривоят қилганини эшитдим. Унинг исми Заҳм эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Башийр деб номладилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио