826. Абдуллоҳ ибн Мутийъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мутийънинг қуйидагиларни айтганини эшитдим:
«Макка фатҳи куни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Бугундан кейин то қиёмат кунигача бирорта қурайшлик собр ила қатл қилинмас» деганларини эшитдим.
Қурайшнинг Осларидан Мутийъдан бошқа бирортаси Исломни топмади. Унинг исми Ос эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни Мутийъ деб номладилар».
|