Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

268-БОБ ТАЖОВУЗКОРЛИК

588. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

«Агар бир тоғ иккинчисига тажовуз қилса, тажовузкор парчаланади».

589. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннат ва дўзах тортишиб қолди.

Дўзах: «Менга мутакаббирлар ва жабборлар киради», деди.

Жаннат: «Менга фақат заифлар ва фақирлар киради», деди.

Бас, У зот дўзахга: «Сен азобимсан. Сени ила ҳоҳлаган кишимдан интиқом оламан», деди».

У зот жаннатга: «Сен раҳматимсан. Сен ила ҳоҳлаган кишимга раҳм қиламан», деди».

590. Фазола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч кимсадан сўралмайди.

Жамоадан ажраб имомига осий бўлган ва осий ҳолида ўлгандан. Ундан сўралмайди.

Қочиб кетган чўри ёки қулдан.

Эри дунёнинг нафақасини таъминлаб ундан ғойиб бўлганда, очилиб-сочилиб кўчада юрган аёлдан.

Яна уч кимсадан ҳам сўралмайди.

Аллоҳ билан Унинг ридоси бўлган кибирёни ва изори бўлган иззатни талашган одамдан.

Аллоҳнинг ишига шак келтирган одамдан.

Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлган одамдан», дедилар».

«Уч кимсадан сўралмайди».

«Жамоадан ажраб имомига осий бўлган ва осий ҳолида ўлгандан. Ундан сўралмайди».

«Қочиб кетган чўри ёки қулдан».

«Эри дунёнинг нафақасини таъминлаб ундан ғойиб бўлганда, очилиб-сочилиб кўчада юрган аёлдан».

«Аллоҳ билан Унинг ридоси бўлган кибирёни ва изори бўлган иззатни талашган одамдан».

«Аллоҳнинг ишига шак келтирган одамдан».

«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлган одамдан».

591. Баккор ибн Абдулазиздан, у отасидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ ҳамма гуноҳлардан хоҳлаганичани охиратга олиб қўяди. Фақат тажавузкорлик, ота-онага оқ бўлиш ва қариндошлик алоқасини узишники бу дунёда ўлимдан олдин эгасига зудлик ила файтарилади», дедилар».

592. Язийд ибн Асомдан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан эшитдим:

«Сизлардан бирингиз ўз биродарининг кўзига тушган гардни кўради. Лекин ўз кўзидаги шохни унитади».

593. Муовия ибн Қуррадан ривоят қилинади:

«Мен Маъқал Мазалий билан эдим. У йўлдаги озор берадиган нарсани олиб, бошқа ёққа қўйди. Бир нарсани кўриб ундан аввал олиб ташладим. Шунда у:

«Эй биродаримнинг ўғли! Нима бундай қилишингга ундади?» - деди.

«Сизнинг қилганингизни кўрдим, шунинг учун мен ҳам шундай қилдим», дедим.

«Яхши қилдинг, эй биродаримнинг ўғли. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки мусулмонларнинг йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташласа, унга бир ҳасана ёзилади. Кимнинг бир ҳасанаси қабул бўлса, жаннатга киради», деганларини эшитганман», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио