Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

267-БОБ ИШЛАРДА ШОШИЛМАСЛИК

584. Ашажжи Абдулқайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Сенинг Аллоҳ яхши кўрадиган иккита ҳулқинг бор» дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Иккиси нима?» дедим.

«Ҳилм ва ҳаё» дедилар.

«Қадимданми ёки янги пайдо бўлганми?» дедим.

«Қадимдан», дедилар.

«Мени Аллоҳ яхши кўрган икки ҳулқ билан яратган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» дедим».

585. Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абдулқайс қабиласининг вакиллари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганда вакиллардан Абу Назра исмли киши Абу Саъийд Худрийдан ривоят қилиб:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдулқайснинг Ашажжига:

«Сенда Аллоҳ яхши кўрадиган иккита ҳулқ бор; Ҳилм ва шошмаслик», дедилар».

586. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашажжга- Абдулқайснинг Ашажжига:

«Сенда Аллоҳ яхши кўрадиган иккита ҳулқ бор; Ҳилм ва шошмаслик», дедилар».

587. Мазийда Ал-Абдийдан ривоят қилинади:

«Ашажж юриб келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини ушлади ва ўпди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Сенда Аллоҳ ва Унинг Расули яхши кўради икки ҳулқ бор», дедилар.

«Шундай яратилганманми ёки кейин пайдо бўлганми?» деди.

«Йўқ, асли ҳилқатингда бор», дедилар.

«Мени Аллоҳ ва У зотнинг Расули яхши кўрадиган нарса ила яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио