582. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Абдулқорий отасидан ривоят қилади:
«Умар ибн Хаттоб бир ансорий билан ўтирган эди. Абдурроҳман ибн Абдулқорий келиб уларнинг ёнига ўтирди. Шунда Умар:
«Биз гапимизни еказадиган одамни яхши кўрмаймиз» деди. Абдурроҳман унга:
«Эй мўмининларнинг амири! Мен ундайлар билан ўтирмайман», деди. Умар унга:
«Ундай бўлса, фалон-фалонлар билан ўтир. Лекин бизнинг гапимизни кўтариб юрма», деди.
Сўнг ансорийга қараб:
«Одамлар мендан кейин кимни халифа бўлади дейишяпти?» деди. Ансорий муҳожирлардан бир неча кишиларни санади. Алини айтмади. Шунда Умар:
«Абулҳасанни нима дейишяпти? Аллоҳга қасамки, У уларнинг ичида агар уларга бошлиқ бўлса, одамларни ҳақ йўлда сақлашга лойиқроғи», деди».
|