580. ал- Миқдом ибн Шурайҳдан, у отасидан ривоят қилинади:
«Оишадан чўлга чиқиш ҳақида сўрадим:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чўлга чиқармидилар?» дедим.
«Ҳа! Ҳув анави сухоналарга», деди».
581. Амр ибн Ваҳб айтади:
«Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Усайдни эҳром боғлаб, уловга минганини кўрдим. У елкасидаги кийимини елкасидан тушириб, сонларининг устига қўйди. Шунда мен:
«Бу нима?» дедим.
«Абдуллоҳнинг шундай қилганини кўрганман», деди».
|