Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

261-БОБ ТУЯ ЎЗ АҲЛИ УЧУН ИЗЗАТДИР

574. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Куфрнинг боши машриқ томондадир. Фахрланиш ва манманлик от ва туя аҳлида, пода ва жун аҳлидадир. Сокинлик қўй аҳлидадир», дедилар».

«Куфрнинг боши машриқ томондадир».

«Фахрланиш ва манманлик от ва туя аҳлида, подачи ва жун аҳлидадир».

«Сокинлик қўй аҳлидадир».

575. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади:

«Мен итлар ва қўйлардан ажабланаман. Бир йилда фалонча қўй сўйилади, фалончаси ҳадя қилинади. Ит эса, битта урғочи ит бунча ва бунча туғади. Ҳолбуки, қўйлар улардан кўп».

576. Абу Зубён айтади:

«Умар ибн Хаттоб менга:

«Эй Абу Зобён! Сенинг атоларингиз қанча?» деди.

«Икки минг беш юз», дедим.

«Эй Абу Зобён! Сен, Қурайш ғуломчалари сизларга бошлиқ бўлмай туриб, экин ва чорвани тут. Улар ила ато мол бўлмай қолади», деди».

577. Абда ибн Ҳазм айтади:

«Туя аҳли ва қўй соҳиблари ўзаро фахрланишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусо пайғамбар этиб юборилганда, қўйчи эди. Довуд пайғамбар этиб юборилганда, қўйчи эди. Мен пайғамбар этиб юборилганимда, мен ҳам Ажёдда аҳлимнинг қўйини боқар эдим», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио