Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

260-БОБ ҚЎЙ БАРАКАДИР

572. Ҳумайд ибн Молик ибн Ҳайсам розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

«Абу Ҳурайра билан унинг Ақийқдаги ерида ўтирган эдим. Унинг ҳузурига аҳли Мадийнадан уловларда бир қавм келди. Бас, уловдан тушишди.

Шунда Абу Ҳурайра: «Онамнинг ҳузурига бориб: «Ўғлингиз салом айтди ва бизга бирор егулик беринг» дейди» деб айт», деди.

У баркашга уч дона арпа нони, бироз мой ва туз солди. Сўнг уни бошимга қўйди. Мен уни аларнинг олдига кўтариб бордим. Олдиларига қўйювдим, Абу Ҳурайра такбир айтди ва «Авваллари қорнимиз икки қора нарса – хурмо ва сув билангина тўярди, энди бизни арпа унидан ёпилган нондан тўядиган қилиб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди.

Қавм таомдан ҳеч нарса емади. Улар кетгач, Абу Ҳурайра: «Эй биродаримнинг ўғли! Сен қўйларингга яхшилик қил! Устларидаги нопок нарсаларни кетказ! Ётар жойларини яхши қил. Бир тарафида намоз ўқи. Чунки улар жаннат ҳайвонларидандир. Менинг жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки! Бир тўп қўй одамлар учун Марвоннинг уйидан маҳбуброқ бўладиган замонлар келади», - дедилар».

573. Али ибн Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уйдаги битта қўй баракадир. Иккита қўй иккита баракадир. Учтаси баракалардир», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио