Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

240-БОБ КАСАЛГА НИМА ДЕЙИЛАДИ

525. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнага кирганларида Абу Бакр билан Билол қаттиқ касал бўлиб қолдилар. Мен икковларининг олдиларига кирдим. «Отажон, қандайсиз? Билол, қандайсан?» дедим.

Абу Бакр иситма тутган пайтда дерди:

«Ҳар бир киши ўз аҳлида тонг оттирур,

Ўлим кавуши ипидан ҳам яқин бўлур».

Билол иситмаси тушганда овозини кўтариб:

«Қани билсайдим, бир кеча мен бўларманми,

Атрофимда изхир ва жалил ўсган бир водийда?

Бирор кун Мажанна сувларига кирарманми,

Кўринарми Шомма ва Туфайл кўз ўнгимда?» дерди.

Оиша розияллоҳу анҳо айтди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабарни етказдим. Шунда У зот:

«Аллоҳим! Бизларга Мадийнани худди Маккага муҳаббат қилганимиздек, балки ундан ҳам кучлироқ маҳбуб қилгин! Уни соғ-саломат қилгин! Бизга унинг мудди ва соъида (тош-тарозусида) барака бергин! Унинг иситмасини Жуҳфага кўчиргин!» дедилар».

526. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аъробийни кўргани кирдилар. Одатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам касал кўргани кирсалар «Ҳечқиси йўқ, иншааллоҳ, покизалик», дер эдилар.

У: «Покизалик? Қанақа покизалик? Покизалик йўқ, бу ерда қайнаб турган иситма бор. Қари чолни ўлдириб, уни қабр зиёратига олиб бормоқчи», деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Майли, ундай бўлса», дедилар».

527. Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Умар бемор кўргани кирса: «Унинг ҳоли қандай?» қачон ўринидан турса: «Аллоҳ сенга хайр берсин» дер, бошқа зиёда қилмас эди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио