471. Ибн Убайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Отам менга қуйидагиларни айтиб берди: «Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳонинг олдига кириб бораётган эдим, у киши:
«Тўхтаб тур! Мен кўйлагимни ямаб олай», дедилар. Тўхтаб турдим. Кейин:
«Эй мўминларнинг онаси! Агар ҳозир мен ташқарига чиқиб, сиз қилган ишни одамларга айтсам, сизни бахил деб ўйлашади», дедим.
«Ўзингга қара! Билиб қўйки, ким эскини киймас экан, янгини кия олмайди», дедилар».
|