Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

217-БОБ МУЛОЙИМЛИК

462. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир гуруҳ яҳудийлар келишди ва «Ассааму алайкум (Сизга ўлим бўлсин)», дейишди.

Оиша айтди:

«Бас, мен фаҳмладим ва «Сизларга ўлим бўлсин! Лаънат бўлсин!» дедим.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳой Оиша! Шошилма! Аллоҳ барча ишда мулойимликни яхши кўради», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули! Нима деганларини эшитмадингизми?» дедим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўзингларга ҳам», дедим», дедилар».

463. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳрум бўлибди», - дедилар».

464. Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга мулойимликдан насибаси берилган бўлса, ўшанга яхшиликдан насибаси берилибди. Ким мулойимлик насибасидан маҳрум бўлса, ўша яхшилик насибасидан маҳрум бўлибди.

Қиёмат куни мўминнинг мезонида энг оғир тош босадиган нарса ҳусни ҳулқдир. Албатта, Аллоҳ фаҳшчи ва уятсизни ёмон кўради», дедилар».

465. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Обрўли кишиларингизнинг қоқилишларини кечиринглар», дедилар».

466. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳарқ ҳар бир нарсада бўлса, албатта, уни айбли қилади. Албатта, Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўрадир», дедилар».

467. Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳали турмушга чиқмаган, чачвон (чиммат) ичидаги ёш қиздан ҳам ҳаёли эдилар. Агар бир нарсани ёқтирмасалар, буни у Зотнинг юзларидан билар эдик».

468. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аҳли солиҳ ҳидоят, самт-гўзал кўриниш ва иқтисодли бўлиш Пайғамбарликнинг етмиш жузидан бир жуздир», дедилар».

469. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен бир саркаш туяга минган эдим. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мулойим бўл. Чунки мулойимлик қайси бир нарсада бўлса, унга зийнат бўлади. Қайси бир нарсадан мулойимлик суғуриб олинган бўлса, унга айб бўлади», - дедилар».

470. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлар зинҳор ва зинҳор мумсикликдан сақланинглар. Чунки у сиздан олдингиларни ҳалок қилди. Улар бир-бирларининг қонларини тўкдилар ва қариндошлик алоқаларини уздилар. Зулм қиёмат кунининг зулматларидир», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио