Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

213-БОБ БИНО ҚИЛГАН КИМСА

453. Ҳабба ибн Холид ва Саваъ ибн Холид розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Икковлари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келсалар, у Зот ўзларининг деворларини тузатиб, биноларини яхшилаётган эканлар. Шунда икковлари У зотга ёрдам беришди».

454. Қайс ибн Абу Ҳозимдан ривоят қилинади:

«Хаббобни бетоб ётганида кўргани кирдик. У ярасини етти марта куйдирганди. Бас, у:

«Биздан аввал ўтган соҳибларимиз ўтишди. Улар учун дунё кам бўлмади. Биз тупроқдан бошқага арзимайдиган нарсани топдик.

Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим тилаб дуо қилишдан қайтармаганларида, мен уни тилаб дуо қилардим», деди».

455. «Кейин бир куни ҳузурига борсак, у девор уряпти ва: «Мусулмон қилган ҳар бир нафақасига савоб олади. Илло тупроққа аралаштиргани мустасно», деди».

456. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Кулбамизни тузатаётсам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтиб қолдилар ва:

«Бу нима?» - дедилар.

«Кулбамизни тузатаяпман. Эй Аллоҳнинг Расули!» дедим.

«Иш бундан кўра тезроқ», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио