Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

212-БОБ БИНОДА КИМЎЗАРГА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ

449. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлар бинода кимўзарга киришмагунча қиёмат қоим бўлмайди», - дедилар».

450. Ҳурайс ибн Соид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳасаннинг: «Мен Усмон ибн Аффоннинг халифалик даврларида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳараларининг уйларига кирар эдим. Қўлимни чўзсам шифтларига етар эди», - деганини эшитдим».

451. Довуд ибн Қайсдан ривоят қилинади:

«Мен ҳужраларни кўрдим. Улар «жаридун нахл» - хурмоларнинг қобиғидан тўқилган, тепасига жун, кигиз тўсилган эди. Уйларнинг кенглиги ҳужранинг эшигидан деворигача олти ёки етти аршин бошқа томони эса ўн аршин эди. Деворнинг баландлиги етти-саккиз аршин эди. Оишанинг эшикларининг олдида тўхтадим. Эшиги мағрибга қараган эди».

452. Абдуллоҳ Румийдан ривоят қилинади:

«Умму Толқнинг олдига кирдим ва:

«Бу уйингнинг шифти бунча паст?» дедим.

«Эй болам! Мўминларнинг амири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўз волийларига хат ёзиб, «Биноларингизни баланд қилманглар, бу сизларнинг энг ёмон кунларингиздан бўлади» деган эдилар», деди».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио