439. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир киши биродарига «Эй кофир» деса, шу сўз икковларидан бирига лозим бўлади», - дедилар».
440. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки бир киши бошқасига «кофир» деса, икковларидан бири кофир бўлади. Агар унга, кофир деб, айтилган одам кофир бўлса, гапи рост бўлади. Агар айтганидек бўлмаса, куфр уни айтган одамнинг ўзига қайтади», - дедилар».
|