423. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики, икки сўкишган айтишар экан, (гуноҳи) бошлаганнинг зиммасида. Агар мазлум тажовуз қилмаган бўлса», дедилар».
424. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Модомики, мазлум тажовуз қилмаса, икки сўкишган айтишар экан, (гуноҳи) бошлаганнинг зиммасида», дедилар».
425. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Азҳ нималигини биласизларми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Расули билгувчидир», дейишди.
«Одамларнинг орасини бузиш учун баъзисининг гапини баъзисига ташишдир», - дедилар».
426. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта Аллоҳ Азза ва Жалла менга ваҳий қилиб: «Тавозеъли бўлинглар! Баъзингиз баъзингизга тажовузкорлик қилманг!» дедилар»
|