422. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Одам боласининг уч юз олтмишта бўғини бор. Уларнинг ҳар бири учун ҳар куни садақа бор. Ҳар бир ширин сўз садақадир. Кишининг биродарига ёрдами садақадир. Бир ҳўплам сув тутиш ҳам садақадир. Йўлдаги озорни олиб ташлаш ҳам садақадир».
|