404. Абу Хирош ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ким ўз биродари билан бир йил аразлашиб юрган бўлса, бу унинг қонини тўккан билан баравардир», - деганларини эшитган экан».
405. Имрон ибн Абу Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У кишига Аслам қабиласидан бўлган бир саҳобий шундай деган эканлар:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Мўминдан бир йил аразлашиб юриш унинг қонини тўкиш билан баробар», - деганларини эшитдим».
Ўша мажлисда Муҳаммад ибн Мункадир ва Абдуллоҳ ибн Абу Итоб ҳам бор эди. Улар, биз ҳам буни эшитганмиз, дейишди».
|