Ал-адаб ал-муфрад

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

189-БОБ. МУСУЛМОН БИЛАН АРАЗЛАШИШ

398. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир-бирингизни ёмон кўришманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг.

Эй Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг! Мусулмон учун ўз биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаш ҳалол эмас», дедилар».

399. Ато ибн Язид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор кишига ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиш мумкин эмас, ҳалол эмас, ҳаром. Икковлари учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлмасин. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир», - дедилар».

400. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир-бирингизни ёмон кўрманглар. Ўзаро рақобат қилманглар. Эй Аллоҳнинг бандалари, биродар бўлинглар», - дедилар».

401. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки киши Аллоҳ Азза ва Жалла учун ёки Ислом учун дўст бўлсалар, улардан бирининг дастлаб қилган гуноҳи ораларини ажратадир», - дедилар».

402. Муъозадан ривоят қилинади:

«Ҳишом ибн Омир, (Анас ибн Моликнинг амакиваччаси)дан эшитдим:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон киши учун бошқа бир мусулмондан алоқасини уч кундан ортиқ узиши ҳалол эмас.

Агар икки киши орасидаги алоқа узилган ҳолида давом этса, иккови ҳам ҳақдан четлаган бўлади.

Агар улардан қайси бири аввал қайтса, бу амали унинг гуноҳларига каффорот бўлади.

Агар алоқалари узилган ҳолда вафот этсалар, икковлари ҳам абадий жаннатга кирмайди.

Агар бири салом берса, иккинчиси унинг саломига алик олишдан бош тортса, салом берганга фаришта алик олади. Алик олишдан бош тортган одамга эса шайтон гапиради», - дедилар».

403. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен сенинг мендан розилигингни ҳам, аччиғинг чиқиб турганини ҳам биламан», - дедилар.

«Қандай қилиб бунибиласиз, эй Аллоҳнинг Расули!?» дедим.

«Агар сен рози бўлсанг, гапингнинг орасида «Худди шундай, Муҳаммаднинг Роббиси ила қасам!» дейсан. Агар аччиғинг чиқиб турган бўлса: «Йўқ, Иброҳимнинг Роббиси ила қасам!» дейсан», дедилар.

«Тўғри! Фақат исмингизнигина ҳижрон қиламан», дедим».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио